Қорақалпоғистондаги ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида иншолар танлови ўтказилди

Шу йилнинг 13-14 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида Қуролли Кучлар тизмидаги ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида “Бобур - умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Танловда ёш ҳарбий хизматчилари ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода ҳақидаги  билимларини қоғозга туширишди.

Танловда Мудофаа вазирлиги тасаруффидаги Нукус шаҳрида жойлашган 21131, 14248, 25884 ҳарбий қисмлар, Тахиатош туманида жойлашган 99651 ҳарбий қисм, Нукус туманида жойлашган 71181 ҳарбий қисм, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари 9115 ва 9202 ҳарбий қисмлари, Миллий гвардия 96038 ҳарбий қисм ҳамда Ички ишлар вазирлиги тасаруффидаги 7261 ва 7553 ҳарбий қисмнинг ёш ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Танлов якуни бўйича 15 февраль куни Нукус шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида ғолиб бўлган ёш ҳарбий хизматчиларга Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.

Сўнг ҳарбий хизматчиларга Ёшлар марказида саёхат уюштирилди.
Ушбу танловда 500 нафарга яқин ёш ҳарбий хизматчилар иштироки таъминланди.

Бўлимлар