Тўрткуллик фуқаро корхонани банкрот деб топиш эвазига 500 АҚШ доллар талаб қилди

А.К.нинг аризасига асосан Иқтисодий жиноятларга курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда Тўрткул тумани ДСИ камерал назорат бўлими бошлиғи А. Аметовнинг туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган МЧЖни суд орқали сунъий равишда банкрот деб топиш эвазига 500 АҚШ доллари беришни талаб қилади. Шу куннинг ўзида А. Аметов мурожаат эгасидан пул олаётган вақтида ушланди.Бу ҳақда Kar24.uz ёзмоқда.

-А. Аметов жиноят ишлари бўйича Тўрткул тумани суди томонидан 1 йил муддатга корхона, ташкилотларнинг ваколатли лавозимларида ишлаш ҳуқуқи чекланди. Энг кам ойлик иш ҳақининг 110 баравари миқдоридаги жарима жазосига ҳукм этилди.

Бўлимлар