Нукусда машина олмоқчи бўлган 16 нафар фуқарога 476 млн.300 минг сўм пули ундирилиб берилди

Иқтисодий жиноятларга курашиш департаментининг Нукус шаҳар бўлими томонидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича текширув ишлари олиб борилди. 
Фуқаро У. Қўчқаров Нукус шаҳрида “Нукус авто лизинг” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилган. У ўз ёнида Ж. Раҳимов ва Г. Ишмуратоваларни йиғиб, улар билан олдиндан тил бириктириб, корхонаси қошига реклама баннерларини осиб қўяди. "Шитлар"га ишонган 10 га яқин киши лизинга машина олиш учун буюртма беради. 2017 йилдан бошлаб 16 нафар фуқарога “Матиз”, “Спарк”, “Дамас”, “Некция” ва “Кобалт” автомашиналарини лизинг асосида олиб беришни ваъда қилади.

Kar24.uz'нинг ёзишича, фуқаролардан жами 476 млн.300 минг сўм миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан ўзлаштиради. Ушбу ҳолат бўйича Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан тадбир давомида аниқланди. Моддий зарар истеъмолчиларга ундирилиб берилган.

Бўлимлар