Қўнғирот тумани ҳокими америкалик инвесторни қабул қилди: 213 млн. АҚШ доллорлик меморандум, 200 га яқин янги иш ўринлари...

Америкали инвестор Қўнғирот туманида. Қўнғирот тумани ҳокими Бердақ Сапаров АҚШнинг «Stronghold Reserves, Inc» компаниясининг Президенти Виктор Николаевич Суминди қабул қилди. Учирашув давомида томонлар Қўнғирот туманида қурилиш кластерин тузиш бўйича инвестиция дастурини кўриб чиқди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

   Виктор Николаевич Сумин  Ўзбекистонда инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилганлигини  айтиб ўтган:

- ички бозорингизни, геология қидирувлар,шароитларни ўрганиб чиқиб, туманинггизда биринчи босқичда йилига 1,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга умумий қиймати 213 миллион АҚШ   доллорли янги цемент заводи  қуришни режалаштирганмиз. Қуриладиган корхона юқори малакали махсус цемент ишлаб чиқариш бўйича замонавий Европа технологияларини, шунингдек, янги илмий -технологик ютуқларни жорий қилиш кўзда тутилган. Иккинчи босқичда газобетон ғиштлар, темир бетон буйимлари, куйдирилган ва куйдирилмаган оҳак ишлаб чиқариш комплесини қуришни режалаштирганмиз. - дейди, у ўз сўзларида.

Аҳамиятли жиҳати, дастурнинг ишга тушиши билан 200 га яқин янги иш ўринлари яратилади. Тумани ҳокими Бердақ Сапаров ва АҚШнинг «Stronghold Reserves, Inc» компаниясининг Президенти Виктор Николаевич Сумин Қўнғирот туманида қурилиш кластерини тузиш бўйича меморандумга қўл қўйишди.

Бўлимлар