Қорақалпоғистонлик самбочи қиз Ўзбекистон чемпиони бўлди. Бунга қадар у яна иккита спорт тури бўйича чемпион эди

Сайтимиз орқали Нукус  иқтисослаштирилган олимпия резервлари мактаб-интернатида жорий йил 14-16-февраль күнлари самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтиши ҳақида олдин хабар бериб ўтган эдик.

Унда қорақалпоғистонлик Муратбаева Гулнур 48 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлди. Гулнур финал баҳсида наманганлик самбочи қизни 3:0  ҳисобида устун келган.

 Гулнурни энди олдинда жаҳон чемпионати кутмоқда.

Маълумот учун, Гулнур Муратбаева 2018 йил 10-13 май кунлари Ливан Республикасида спортнинг “Дзю-до” тури бўйича Осиё чемпионатида 44 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни эгаллаган. 
Шу билан бирга 2018 йил 29-март 1-апрел кунлари Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида ўтказилган спортнинг “Кураш” тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида 44 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўрин ҳам эгаллаган.

Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар