ТАТУ Нукус филиали ўқитувчиси Гафур Джайков физика-математика фани бўйича илмий унвонини олишга йўналтирилган диссертациясини муносиб химоя қилди

Ташкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали ўқитувчиси Джайков Гафур Муратбаевич бугун физика-математика фани бўйича фалсафа доктори (PhD)   илмий  унвонини олишга йўналтирилган диссертациясини  муносиб химоя қилди. 
Джайков Гафур Муратбаевич физика математика фанлари доктори, профессор Ниетбай Утеулиев раҳбарлигида «Объектларнинг ички структураларини интеграл берилганлар бўйича тиклаш масалаларини махсус эгри чизиқлар оиласида моделлаштириш»  мавзусида химоя қилди. 


Тадқиқотнинг асосий мақсади мақсади объектларнинг ички структурасинитиклаш алгоритмларини такомиллаштириш, сонли ечиш алгоритмларини қуриш ва дастурий таъминотини яратишдан иборат ҳисобланади.


Маьлумот сифитада атаб ўтамиз бундан олдин 2018-йил давомида ТАТУ Нукус филиали ўқитувчилари Елмурат Бабаджанова ва Байрам Файзуллаевлар техника фанлари бўйича  фалсафа доктори (PhD) диссертацияларини химоя қилган еди. 
   
  ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати

Бўлимлар