Оролбўйи ҳудудларини тиклашда БАА тажрибаси қўлланилади

20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг 6 нафар мутахассиси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг (ICBA) бош офисига илмий амалиёт ўташ учун сафарга жўнаб кетди, Дея ёзмоқда "Кун.уз".

Ёш мутахассислар стажировкаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилди. 

Улар ўз соҳалари бўйича зарур билимлар олиб, БАА да қўлланаётган инновацион технологияларни ўрганишади ҳамда эгаллаган тажрибаларини Оролбўйи ҳудудларини тиклашга қаратилган комплекс ишларни амалга оширишда қўллайдилар.

Мутахассислар бир ярим ойлик сафар давомида Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳридаги Масдар Сити экошаҳри билан танишадилар, агробизнес учун муваффақиятли инкубаторларни ташкил қилиш, сув ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича инновацион технологияларни жорий этиш ва бошқа йўналишларда ўқув-амалиёт курсларини ўтайдилар.

Бўлимлар