Ёнғин бўйича расмий маълумот: Нукусда кичик портлаш юз берди. Жароҳатланганлар бор

Сайтимизнинг телеграм канали орқали Нукус шаҳрида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.

KRuz.uz ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот олди.

Коракалпогистон Республикаси ИИВ ЁХБ нинг бизга берган маълумотига қараганда, шу йилнинг 23 февраль куни Нукус шахарида жойлашган А.Утепов кўчасидаги рақамсиз уйда Нукус шахар 2-сонли қурилиш бошқармаси  худудида жойлашган ёқилғи мой (солярка) сақлаш учун мўлжалланган 4,5 м3 сиғимли цистернада маскан ишчиси Ж.Е ва Ж.Хлар пайвандлаш олиб бораётган вақтида цистерна ичидаги ёқилғи мойи алангаланиб, кичик портлаш юз берган. 

Натижада Ж.Х 25 фоиз куйиш тан жароҳатини олиб шаҳар касалхонасига ётқизилган.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар