Қонликўлда 3 та одамни тишлаган шоқолнинг боши лабораторияга жўнатилди

Қонликўл туманида 3 та одамни шоқол тишлаган. Туманда сув чиқариш қурилмаси билан ишловчи одамга шоқол ҳамла қилган. Воқеа содир бўлганининг эртасигаёқ овчилар жамоаси тузилиб уларга тегишли тартибда чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди. Шоқолнинг боши Қонликўл санитария эпидемиология назорат маркази томонидан лабараторияга жўнатилган. Бу ҳақида Қонликўл Санитария эпидемиология маркази бош шифокори Гулзор Нурумбетова расмий маълумот берди.

- Қонликўлда 6 одамни шоқол тишлагани ҳақидаги хабар нотўғри. Шоқол тишлаган 3 та одамга тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг аҳволи яхши. Лабаротирия натижалари ҳали келмади. Шу боис шоқолнинг қутурган, қутурмагини ҳақида бирон маълумот беролмаймиз, - дейди марказ бош шифокори Г. Нурумбетова. Маълумот учун, сайтимизда аввал ҳам Шўманой туманида шоқолларнинг одамларга ҳужуми бўйича хабар берган эдик, дея ёзади kar24.uz сайти.

Бўлимлар