Матбуот анжумани: Қорақалпоғистонда жиноятчиликнинг ўсиш ва камайиш кўрсатигичлари қандай?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги
2018 йил 4 декабрь кунги Ф-5408-сонли Фармойиши ижроси юзасидан жорий йилнинг 23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри Ёшлар марказида матбуот анжумани ташкил этилди.

         Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қўмита раиси С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Ш.Аюбов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Р.Ешимбетов, Ўзбекистон Миллий гвардияси “Шимоли-ғарбий тактик гуруҳи” 96038-сон ҳарбий қисм командир ўринбосари О.Исаков, Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Шокаримов, Нукус ҳарбий прокурори ўринбосари, адлия капитани Т.Муҳиддиновлар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг, Ички ишлар бўлимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқининг маҳаллий Кенгаши раислари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича  Қорақалпоғистон Республикаси  Кенгаши вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

            Президент фармойишига асосан Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудни жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлардан ҳоли ҳудудга айлантириш яъни жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масаласида янгича механизмни амалиётга жорий этиш юзасидан топшириқлар берилган эди.

         Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтказилган матбуот анжумани доирасида Қорақалпоғистон Республикасида Президент Фармойишининг ижроси бугинги кунда қай даража таъминланаётганлиги, режада белгиланган тадбирлар самарадорлиги масаласи, энг муҳими, жорий йилда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ўткан йилгига нисбатан динамикаси қандай аҳволда эканлиги каби масалалар кун тарбидан ўрин олди ва кенг муҳокама қилинди.

         Сўзга чиқувчилар Ички ишлар органлари ходимларини Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсларида ўқитишини ташкил этилиши ва ҳозирда эришилаётган амалий натижалар, 2018 йилнинг шу кунигача бўлган вақт ва жорий йилда бугинги кунга қадар содир этилган жиноятлар таҳлили, Криминоген ҳудудлар ва жойларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлашга қаратилган Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиясининг ҳамкорлигини янада кучайтириш масаласида амалга оширилаётган ишлар, Қорақалпоғистон Республикасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини амалга оширишга Мудофаа вазирлигининг имкониятларини ҳамда ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашни ташкил этиш йўналишидаги илғор тажрибасини жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

         Жумладан, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси яъни муқаддам жиноят содир этган шахслар билан якка тартибда тарбиявий ишларни олиб бориш, ҳарбий хизматчилар иштирокида уюшмаган ёшларни жалб этган ҳолда “Ибратли тенгдошим” мавзусида туркум учрашувлар ўтказиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги мавжуд камчиликлар муҳокама қилинди. 

         Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг январь ойи ҳолатига Қорақалпоғистон Республикасида вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир этилмаган, ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу кунига нисбатан 42,4 фоизга, жиноятларда иштирок этган ёшлар эса 53,7 фоизга камайган.

         Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 20 февраль кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликлар 17,1 фоизга, Нукус шаҳрида эса 13,6 фоизга камайган. Нукус шаҳрида оғир ва ўта оғир жиноятлар: қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик ва товламачиликга йўл қўйилмаган ҳамда оғир тан жароҳати етказиш 100 фоиз, фирибгарлик 83,3 фоиз, ўғирлик 37,5 фоиз ва безорилик 100 фоизга камайган.

Бўлимлар