Нукусда нафақадаги Ички ишлар вазири ва ДХХ Чегара қўшинлари фахрийси ёшларга ўзларининг "Бахт формуласи"ни ўргатишди

“Барчаси ўз қўлингда!”… Бу сўз барчани, айниқса ёшларни маълум чўққиларни завт этишга, барча ёмон иллатларни яхшисига алмаштиришга, меҳнат қилиш ва унинг натижасидан баҳраманд бўлишга чорлайди.

Мазкур шиор остида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳар ойнинг учинчи ўн кунлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тарғибот декадаси ўтказилиши анъанага айланган. Шу муносабат билан жорий йил 22 февраль куни Нукус шаҳар Ёшлар маркази мажлислар залида декада доирасида “Устозлар ва ёшлар” мавзусида учрашув кечаси ўтказилди. Тадбирга 200 нафарга яқин Нукус шаҳар касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчи ёшлари иштирок этишди.

Учрашув меҳмонлари 2008-2012 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бўлиб фаолият олиб борган, полковник О.Турдаков ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари минтақавий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган нуроний, подполковник А.Шылмановлар, ўзларининг меҳнат фаолияти ва ҳаёт тажрибалари ҳақида иштирокчи ёшлар билан суҳбатлашдилар. Шунингдек, учрашув кечасида фаҳрийларимиз эришган муваффақиятлари юзасидан «Бахт формуласи»ни ҳам чизиб беришди. Формуладан жой олган таълим олиш, билимли бўлиш, малака ошириш, уларни кундалик ҳаётга тадбиқ этиш, шу асосда самарали меҳнат қилиш, Ватанга, халқга чин кўнгилдан хизмат қилиш, меҳнатнинг роҳатини кўриш каби “Сенинг бахтинг”, “Менинг бахтим” тамойиллари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Мазмунли суҳбатларга бой бўлган тадбирда иштирокчилар қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олди.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот котиби  Индира Мамбетназарова

 


 

Бўлимлар