Кегайлидаги муштлашувда бир киши халок бўлди

Кегайли тумани “Ақтуба” ОФЙ ҳудудидаги фермер хўжаликларининг бирида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Туман фуқаролари А.Б. ва А.К ўзаро жанжаллашиб, уришади. А.Б. исмли шахс А.К.нинг юз қисмига кучли жароҳат етказади. Натижада, жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилади. У ерда ҳушига келмай вафот этади, деб маълумот бермоқда Жиноят ишлари бўйича Кегайли тумиани суди раиси А. Бекманов, дея ёзмоқда "Кар24.уз".


Мазкур жиноят туман суди томонидан кўрилиб, судланувчи А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-бўлими “д” банди бўйича 9 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Бўлимлар