Чимбойдаги «Тағжап» овул фуқаролар йиғинида туман прокуратураси ташаббуси билан сайёр қабул ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани «Тағжап» овул фуқаролар йиғинида туман прокуратураси ташаббуси билан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чимбой тумани ҳалқ қабулхонаси ҳамда тумандаги барча корхона раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда 16 та турли даражадаги муаммолар аниқланди. Аниқланган муаммоларнинг 3 таси жойида ҳал қилинди.

Ҳал этилмаган турли мазмундаги муаммолар ижроси юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишлилиги бўйича манзилли ва муддатли хатлар юборилиб, ижроси назоратга олинган.

Ҳал этилиши муаммоли бўлган масалалар туман, Республика йўл хариталарига киритилишига тайёрланмоқда. Сайёр қабул қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4102 сонли қарори юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Келажакда фуқароларнинг дардини эшитиш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича сайёр қабуллар ташкил қилиш 2-секторнинг барча ҳудудларида амалга оширилиши белгилаб олинди.

 

Бўлимлар