Нукусда ёшлар Олий Мажлис депутати билан мулоқот қилишди

Бугун, 27 февраль куни Нукусдаги Ёшлар маркази биносида “Депутат ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Суд-ҳуқуқ ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари масалалари қўмитаси раиси Сағиндиқ Турманов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қутлимурат Бабашев ва Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Икрам Абдикаликов ёшлар билан мулоқот қилишди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунлари ҳамда бу жараёнларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунда белгиланган вазифалар, шу ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилинди.

Ёшлар асосан, сайлов тизими, сайлов жараёни қандай ўтиши, чекка ҳудуддаги ёшлар сайловларда қандай иштирок этиши ҳақида депутатлардан жавоб олишди.

Матн: Анвар Шразов

Фото: Ислам Турганбаев

Бўлимлар