Ёшлар билан бизнес саёҳат

 


Давлатимизда якка тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу соҳага ёшларни йўналтириш, уларга имкониятлар яратиш, қизиқишларини орттириш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан семинар-тренинглар, маҳорат дарслари мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда. 


Шундай тадбирларнинг бири жорий йил 26-февраль куни  «Машарипов Шухрат Аўезбаевич» МЧЖда бўлиб ўтди.  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ташаббуси асосида Ўқувчи ёшлар учун ташкиллаштирилган бизнес саёҳатга 25 нафардан зиёд Ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Мазкур корхонада Ўтказилган бизнес саёҳатда ўқувчилар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. 
Ёқори сифат- ёқори талаб. Ҳақиқатдан, ҳар қандай сифатли маҳсулотга бўлган талаб ёқори даражада. Шу боис, бугунги кунда сифатли ва кафолатли маҳсулотларни етказиб бериш катта аҳамиятга эга. 
Ўтказилган тадбирлар ишбилармон бЎламан деган ёшларнинг қизиқишларини орттириш ва уларни ғояларини ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этади. 

Индира Мамбетназарова.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республика Кенгаши матбуот котиби.

Бўлимлар