Нукусда 263 миллион 619 минг 500 сўмлик қўлбола алкоголь маҳсулотлари савдоси тўхтатиб қолинди

Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Қ.Қ. шу кунгача ўз уйида ноқонуний равишда давлат рўйҳатидан ўтмасдан савдо фаолиятини юритиб келгани маълум бўлди. Назорат тадбирида фуқарога тегишли бўлган қўлбола ҳар хил ўлчамдаги 27 минг 547 дона, жами баҳоси 263 миллион 619 минг 500 сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди, дея ёзмоқда "Хабар.уз".

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси маълумотига кўра, ушбу тадбиркорнинг савдо дўконида эса алкоголь маҳсулотлари сотиб келинганлиги аниқланиб, жами баҳоси 59 миллион 592 минг 500 сўмлик яъни, 3310 дона алкоголь маҳсулоти вақтинча сақлаш учун расмийлаштирилиб олинган.

Шунингдек, тадбир давомида Наухан Бағ кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро К.У. нинг давлат рўйхатидан ўтмасдан савдо-сотиқ ишларини юритиб келганлиги маълум бўлди. Фуқарога тегишли бўлган жами баҳоси 1 миллион 40 минг сўмлик қўл бола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинди.

Бўлимлар