МИБ: 2018-йилда энергия ресурслари ва сув таъминотидан жами қанча қарздорлик ундирилди?

Оҳирги йилларда Мамлакатимизнинг барча жабҳаларида - энг аввало аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодиёт тармоқларининг барча соҳаларини барқарор ва жадал ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2018 йил давомида энергия ресурслари ва сув таъминотидан жами 625 млрд. сўм қарздорлик ундирилди ва деярли 100 мингга яқин ижро ҳужжатлари тамомланиб, 792 млрд. сўм маблағларининг амалда ундирилиши таъминланди.

Шу давр ичида, бюро ходимлари томонидан энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳасида ноқонуний уланиш юзасидан 1613 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, кўрилган чоралар натижасида ҳуқуқбузарлардан 1 млрд. сўмдан ортиқ давлат манфаатларига етказилган моддий зарарлар ундирилди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 4721 та мурожаатнинг 1007 таси қаноатлантирилди, 3304 тасига тушунтириш берилди ва қолган мурожаатлар тегишлилигича кўриб чиқиш учун қуйи ташкилотларга юборилди.

Бундан ташқари, Бюро органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири, яъни истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фаолиятга ошкоралик бериш бораси ва қонунчилик тарғиботи юзасидан жами 4609 та тадбир ўтказилиб, шундан оммавий ахборот воситаси бўлган телевидениеда 493 та, радиода 607 та, интернет тармоқларида 40 та чиқишлар ташкил этилди, 230 та мақола чоп этилди ва 3036 тадан ортиқ маъруза, суҳбат ва учрашувлар ўтказилди.  

МИБ  ҚР бошқармаси Матбуот хизмати

Бўлимлар