Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан Берунийда сайёр қабул ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан Республиканинг чекка ҳудудларида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган турли ижтимоий-иқтисодий, коммунал хизматлар ва бошқа масалалар бўйича муаммоларини ечишда кўмаклашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Каримов Хидир Саматович 2019 йил 27 феврал куни Беруний тумани “Ёшлар маркази”да сайёр қабул ўтказди. 


Сайёр қабулда 4 та сектор раҳбарлари, туман прокурори, ички ишлар бўлими, солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Аҳолидан тушган мурожаатларнинг кўпчилик қисми жойида ҳал этилди.

Бўлимлар