Қорақалпоғистонлик талаба қорақалпоқ тили грамматикаси бўйича инновацион дастур яратди

XXI аср технологиялар асри. Фан техника тараққий этгани сари изланишлар ҳам фаоллашади. Бу, ўз навбатида, янгидан-янги инновацион ғоялар яратилишига хизмат қилади.

 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг “АКТ соҳасида касбий таълим”йўналиши 2-курс талабаси Жарас Султанов қорақалпоқ тили грамматикаси бўйича янги инновацион дастур яратди. Бу ҳақда "ЎзА"да Қорақалпоғистон ахбарот агентлиги мухбири​​ Т.Сейтназарова маълум қилди.

 

photo5456307267675728385.jpg

 

Жараснинг бундай инновацион янгиликни яратишга интернет тармоғидаги “Andoid” тизимидан фойдаланганида “Play market” йўналишида дастурлар асосан рус ва инглиз тилларида эканлиги, унда қорақалпоқ тилининг деярли йўқлиги сабаб бўлиб, ушбу дастурга қорақалпоқ тилини киритишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Кўп вақт ўтмасдан “Қорақалпоқ тилини ўргатиш” дастурини яратди (1 декабр “Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан).Дастур “Тилга эътибор, элга эътибор” номи билан бошланиб, унинг асосий қисми: қорақалпоқ тилининг тарихий грамматикаси, фонетика, лексикология, морфология, синтаксисдан иборат бўлиб, қўшимча қисмида электрон кутубхона, мақоллар ва маталлар, топишмоқлар эгаллаган. - Электрон кутубхонадан фойдаланувчилар қорақалпоқ тили бўйича сўнги ёзилган китоблар, киритилган ўзгартиришлар, дастурни ишлаб чиқишда фойдаланилган адабиётлар билан танишиши мумкин. Шу билан бирга,китоб бўйича маълумотларни ўқишингиз ва уни кўчириб олишингизга бўлади, - дейди Ж.Султанов. Ўзим қорақалпоқ тилининг таниқли мутахассиси бўлмасам ҳам дастурнинг маълумотлар базасини яратишда 30 дан зиёд таниқли қорақалпоқ тилшунос адабиётларидан фойдаландим. Дастурда муаллифлар туғрисида маълумотлар ҳам ўрин олган.

 

photo5456593681864829469.jpg

 

Дастур айни пайтда қорақалпоқ ва рус тилларида ишламоқда. Энди уни фақат қорақалпоқ ёшларигина эмас, балки хорижий давлатлар ҳам кўриб, ўрганиши мумкин.

Ёш тадқиқотчи Жарас Султанов ҳозирда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун уяли телефон орқали қорақалпоқ тилининг алифбосини ўргатувчи дастур устида иш олиб бормоқда. Шунингдек, келажакда юртимизнинг чиройли масканлари бўйича маълумот, фото галерея яратиш ниятида. Тарихий ўринлар ҳақида маълумот, Орол денгизи тўғрисида тарихий фактлар, миллий урф-одат ва дастурларимизни ёритиш юзасидан дастур ишлаб чиқиб, уни жаҳон ҳамжамиятига таништириш, унинг истиқболдаги режалари ҳисобланади.

 

Бўлимлар