Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги KOICA маъсуллари ТАТУ Нукус филиалига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 26 феврал куни ТАТУ Нукус филиалига Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги KOICA (KOREA INTERNATIONAL COOPERATION AGENCY)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг волонтёрлик дастури координатори,Ким Ҳен Жонг, менеджер ёрдамчиси  Шомирзаев Анвар  ва ёш мутахассис Ли Чэ Енг ташриф буюрдилар. 


Ташриф доирасида келгусида икки давлат ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва эътиборга молик соҳаларда техник ҳамкорлик ва алмашинувни рағбатлантириш  мақсадида Волонтёрлик дастури билан таништириш ва Волонтёрлар таклиф қилишга оид семинар-тренинг бўлиб ўтди. 
Семинарга Қорақалпоғистон Республикасидаги Олий таълим муассасалари, вазирликлар ходимлари қатнашди. 


Барчамизга маъоум,Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги KOICA асосида ҳар йили Ўзбекистонликлар турли дастурлар бўйича Кореяда малака ошириб келмоқда. Семинарда малака ошириб келган хамюртларимиз ва  KOICA дастури ва Волонтёр чақириш, ариза тўлдириш тартиблари бўйича тақдимотлар бўлиб ўтди.

 

ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати

Бўлимлар