Нукусда “Оралбай Нукус” оилавий корхонасида темир дарвоза, эшик ва панжаралар тайёрланмоқда

Нукус шаҳридаги “Оралбай Нукус” оилавий корхонасида тайёрланаётган темир дарвоза, эшик ва панжаралар сифати ва замонавий дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

–Мамлакатимизда яратилаётган кенг шароит ва имкониятлардан фойдаланиб, 2014 йили хусусий корхона фаолиятини йўлга қўйдик, – дейди тадбиркор Памир Сержонов. – “Капиталбанк” кўмаги билан жорий йилда корхонамиз ишлаб чиқариш қувватини ошириш имконини берадиган замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Келгусида маҳсулот турини кўпайтириш ва янги иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз. 

Ёш тадбиркор Памир Сержонов “Ташаббус – 2015” кўрик-танловининг Нукус шаҳар босқичида “Энг яхши ҳунарманд” йўналишида биринчи ўринга сазовор бўлган. Жорий йилда “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблигини қўлга киритди. 

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Бўлимлар