Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларида «Ватан-менинг нигоҳларимда» танловининг ғолиблари аниқланди

Юртимизда имконияти чекланган ёшлар қатламини, жумладан ногирон, кўзи ожиз, эшитиш қобилияти чекланган, муомала лаёқатига эга бўлмаган ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлашга, жамиятда тенг имкониятлар яратиб беришга, ҳуқуқий психологик-педагогик ёрдам кўрсатишга бўлган эътибор юқори даражада.


 Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил 1 августда «Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошида «Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази» нинг ташкил этилиши сўзимиз исботи. 

Марказ ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, «Ватан-менинг нигоҳларимда» мавзусида ногиронлиги бўлган 7-14 ёшдаги болалар ижодий йўналишида ва 14-30 ёшдаги ёшлар ўртасида ижодий ва амалий йўналишда кўрик танлов эълон қилган эди. Ушбу танлов босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида «Тасвирий санъат» йўналишига 87 нафар, «Биссер тўқиш» йўналишига 10 нафар, «Тўқувчилик» йўналишига 40 нафар, «Ҳунармандчилик» йўналишига 18 нафар,  «Сувинер» йўналишига 6 нафар ва «Ўйинчоқлар ясаш» йўналишига 19 нафар ногиронлиги бўлган ёшлар иштирок этиш учун аризалар топширди. Лойиҳа доирасида  ижодий ишлар танловининг маҳаллий босқичлари кўргазма ва ярмарка-савдо тарзида 18-28- февраль кунлари бўлиб ўтди. Улардан  сараланган жами 68 нафари жорий йил март ойида ўтказилиши режалаштирилаётган Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий босқичида иштирок этишлари белгиланган. 

Мукофот сифатида мазкур танловнинг якуний босқичи ғолибларининг ижодий ишлари Россиянинг Москва шаҳрида кўргазма ва аукцион тарзида намойиш қилинади.

Индира Мамбетназарова.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республика Кенгаши матбуот котиби.

Бўлимлар