Тахиятошдаги ресторанда муштлашув бўлди

Шу йилнинг 31 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиятош туманида яшовчи Қ.И.“Gold star”ресторанида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган таниши П.Х.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, жанжал натижада П.Х. касалхонага ётқизилган. Қ.И. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар