Берунийда сунъий копламали спорт майдончаси очилди

Беруний тумани "Озод" ОФЙ худудида Ж.Аметов ташаббуси билан сунъий копламали спорт майдончаси барпо этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

 Шу мунособат билан 3-март куни туман ИИБ бошлиғи, подполковник О.Абдиров  маросимни очиб берди ва барча катнашчиларни самимий табриклади. 

Шунингдек, Олий  тоифали шифокор Б.Уразалиев, "Озод" ОФЙ раиси Р.Дамиев ва Сейитмамат Хожилар қатнашиб аҳолини сунъий копламали спорт майдончаси очилгани билан табриклади.

 Очилиш маросимида ёши катта нуроний отахонлар ва ташкилот рахбарлари леталларни кесдилар. 

 Беруний тумани Маданият бўлими ва Ўзбекконцерт туман бўлими билан биргаликда концерт дастури намойиш килинди.

Бўлимлар