Тўрткўлда лицензиясиз сухандонлик ва раққослик қилиб келаётган 9 та фуқаро аниқланди

Тўрткўл тумани Давлат солиқ инспектсияси ходимлари томонидан рейд-текширувлари натижасида ноқоқнуний равишда хонандалик ва сухандонлик қилаётганлар аниқланди. Бу ҳақда "Ғазийне" газетаси хабар бермоқда.

Назорат тадбирлари давомида ҳеч қандай ҳужжатларсиз қўшиқ айтиб, сухандонлик ва раққослик қилиб, аҳолига ноқоқнуний пуллик хизмат кўрсатиб келган 9 та фуқаро аниқланди.

Жумладан ушбу тумандаяшовчи Н.Рузимова "Орузу" тўйхонасида раққослик қилиб, М.Балтабаев эса тумандаги "Зухра юлдузи" тўйхонасида қўшиқ куйлаб, Б.Усманова "Юлдош ота" тўйхонасида раққослик қилиб келгани аниқланди.

Уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди ва тўпланган ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддаси билан судга юборилиб, уларга суд томонидан маъмурий жазо қўлланилди.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар