Мўйноқда “Ёшлар - келажагимиз” жамғармасининг ўқув-семинари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратурасининг 2019 йил 26 февралдаги Манзилли режасига мувофиқ Мўйноқ саноат транспорт касб-ҳунар коллежида “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастурида ёшлар иштиркини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш соҳасида иш олиб бораётган барча давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигининг ривожланиши, бугунги ҳолатини таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал қилиш имкониятларини ўрганиш ва ёшлар тадбиркорлиги истиқболлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида туман ҳудудидаги ёш тадбиркорлар, тадбиркор бўлиш истагида бўлган ёшлар ҳамда коллеж битирувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувга Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси катта прокурори Б.Рахманов, “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси Нукус шаҳар филиали бошлиғи Б.Бахбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси маъсул ҳодими А.Досбергенов, Ёшлар иттифоқи Мўйноқ тумани Кенгаши раиси С.Иниятов, “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси Мўйноқ тумани филиали раҳбари А.Исембиев ҳамда тумандаги тижорат банклари ва Давлат солиқ инспекциясининг тегишли   ҳодимлари иштирок этди. 

Учрашув давомида иштирокчилар “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури доирасида ёшларга яратилган имтиёзлар, шунингдек, имтиёзли солиқ ставкалари ва банк хизматлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

“Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси Нукус шаҳар филиали бощ мутахассиси  Т.Аймуратов

Бўлимлар