Мўйноқ яна ғоялар танловига старт берди. Ғолибни cмартфон кутмоқда!

New Muynak City телеграмм канали  Мўйноқ туманида ишлаб чиқариш имкониятига эга сувенирлар бўйича ҳоялар танловини эълон қилади.
   
Танлов шарти:
 Қорақалпоғистон Республикасида топиладиган хом ашёлардан сувенир ишлаб чиқариш концепциясини ўйлаб топиш ва тасвирлаб бериш.

Ҳар бир танлов қатнашчиси 3 тадан ортиқ бўлмаган таклифларини юбориши мумкин. 

Таклифлар ўз ичига кўйидагиларни олиши шарт: фото (ёки расм) ва тушинтириш ( А4 форматида МС Word программасинда 1 варақдан ошмаслиги лозим).

Таклифлар 2019 йилнинг 5 апрель куни соат 18-00 гача қабул қилинади. 

Танлов комиссияси томонидан энг яхши деб топилган 7 та таклиф 2019 йил 12 апрель куни New Muynak City телеграмм каналинда овоз беришга қўйилади. 
Овоз бериш 2019 йил 17 апрель куни соат 18-00 да тухтатилади.

Танлов ғолиблари куйидагича мукафотланади:
1-ўрин: Смартфон
2-ўрин: Электр печи
3-ўрин: Блендер
4-7 ўринларни олган финал қатнашчилари 32 Гб ли флешка билан тақдирланади.

Ўз таклифларингизни 94 915-16-56 телеграмм рақамига юборишингиз мўмкин.

Бўлимлар