Тахиатошлик ёш тадбиркорлар кам таъминланган хонадон вакилларига моддий ёрдам берди

Келажак – ёшлар қўлида. Барчага ёд бўлиб кетган бу шиор доирасида юртимизнинг ҳар жавҳасида турли туман тадбирлар кузатилмоқда.  Президентимизнинг 2018 йил 27-июндаги «Yoshlar-kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони хаётга тадбиқ қилиниши бу борадаги ислохатларнинг яна да кенгайишига асос бўлди. Барча ёшларга кувонч ва шижоат бағишлаган мазкур Дастур доирасида Республикамиз туманларида ҳам фахрланса арзигўлик ишлар кўзни қувонтираётганлиги барчага маълум. Айниқса, туманларда «Ёшлар мехнат гузари» лойихаларининг ҳаётга тадбиқ қилиниши, бандлик масаласидаги қатор муаммоларга ечим бўлаётганлиги сир эмас.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини Тахиатош туманида амалга оширилаётган ишлар мисолида кўришимиз мумкин. Жумладан, туманда 12 лойиха учун кредит маблағлари чикарилди ва 36 та янги иш ўринлари яратилди. Якка тадбиркор Калмуратов Ислом тарафидан  кредит маблағи олиниб «Автомобилларга сервис хизмат кўрсатиш корхонаси» ташкил қилинди. Мазкур шартнома асосида 10 та иш ўрни яратиладиган бўлса,  ҳозирда 6 нафар ишчи иш билан таъминланмоқта. Туманда «Ёшлар меҳнат гузари» лойиҳаси ишлаб чикилиб, туман Ҳокими тарафидан №997\08-сонли қарори билан тасдиқланди. Ҳозирда «Ёшлар мехнат гузари» учун ташаббус кўрсатган  6 нафар  ёш тадбиркор учун ер ажратилиб берилди.

«Yoshlar-kelajagimiz» Давлат дастури доирасида  ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга эришган 2 нафар ёш тадбиркор Матназаров Жасурбек ва Кудайбергенов Минажатдинлар томонидан ўз ҳохиши билан кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 3 та хонадонга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Туманда  «Yoshlar-kelajagimiz» Давлат дастурини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида хар хафтанинг жума куни семинар-тренинглар, маҳорат дарслари мунтазам ўтказилиши йўлга қўйилган

Бўлимлар