Қаҳраман Сариев Вазирлар Кенгаши аппарати ва тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларни табриклади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Мажлислар залида 8-март – халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.

 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари, жумладан, Республика Хотин-қизлар қўмитаси  Раиси, аппарат ходимлари ҳамда Вазирлар Кенгаши аппарати ва тизимда фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок этди. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳраман Сариев нутқ сўзлади ва барча хотин қизларни 8-март – халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан чин дилдан қутлади.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Республикамизда 917 минг 800 нафар хотин-қизлар бўлиб, шундан 400 мингдан ортиғи ўз оилалариниг фаизи, соғлом авлодларнинг меҳрибон тарбиячиси бўлиш билан бирга, жамиятимизнинг турли соҳаларида биз билан тенгдек, ҳотто ундан ҳам ортиқ намунали фаолият юритмоқда. 


 

 Ўз навбатида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бутун Республикамиз Хотин-қизларига алоҳида эътиборлари самарасида сўнги йилларда жамиятимиз хотин-қизларини қўллаб-қувватлаш борасида кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Мана ушбу ишларнинг бир гина мисоли тариқасида келтирадиган бўлсак, бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 2 февралдаги “Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонига мувофиқ таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланига ва фарованлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек соғлом ва баркомал авлодди воёга етказиш, уларни ватанфарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғламлаштириш ҳамда миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган Қорақалпоғистонлик 18 нафар хотин-қизларга мазкур нишонлар топширилиш арафасида.

Тадбир давомида Республика Хотин-қизлар қўмитаси  Раиси ҳамда Вазирлар Кенгаши аппарати ва тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларга Вазирлар Кенгашининг совғалари топширилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар