Наврўз Хаипов - Биринчи лига тўпурари бўлди ёхуд у мақсадига етди

Биринчи лигада 2016 йилги мавсум ўз ниҳоясига етди.

Сўнги турда "Орол" сафарда "Ёзёвон лочинлари" жамоасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Орол" жамоаси ҳужумчиси Наврўз Хаипов охирги турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган бўлса ҳам, мавсум тўпураригаа айланди.

Хаипов мавсум давомида ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

У бу борада "Динамо" ҳужумчиси А.Сафаров (22 гол)ни ортда қолдириди.

Эътиборли жиҳати Хаипов май ойида KRuz.uz сайтига берган интервюсида мавсум давомида 30 та гол уриш ниятида эканини маълум қилган эди.

Давралар оралиғида Наврўз Олий лиганинг "Обод" жамоаси кўригида иштирок этиб, кўрикдан ўта олмаган эди.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Билдирилган фикрлар
  1. #1 08:40, 15.11.2016 Haydarov Islombek

    Bu yaxshi yangilik bo'ldiku ishqilib Navro'z Alimovga o'xshshab yo'q bo'p ketmasa bo'ldi.O'zi qachon Orol jamomiz o'z oldiga yuksak maqsadlarni qo'yadi yoki xardoim birinchi ligada yuramizmi.

Бўлимлар