Қорақалпоғистонда Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди Дастурини аҳолига кенгроқ тушунтириш мақсадида учрашувлар ташкил этилмоқда

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди Дастурида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенгроқ тушунтириш мақсадида жойларда учрашувлар, давра сухбатлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлар O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Чимбой, Тахтакўпир, Қўнғирот, Амударё ва Нукус шаҳрида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.  

Қайд этилганидек, бугун Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 402 та ўзини-ўзи бошқариш ташкилотларида маҳалла раислари ва маслаҳатчилари халқнинг энг яқин маслакдоши сифатида фаолият олиб бормоқда. Айни кунларда эса улар муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда, кўтаринки рухда ташкил этишга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

–Гувоҳи бўлаётганимиздек, сиёсий партиялар бўлажак сайловларга кенг ҳозирлик кўрмоқда, – дейди дейди O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Залзербай Баекеев. –Айниқса, сайловолди тарғиботларда аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни партиямиздан кўрсатилан номзоднинг сайловолди дастури билан яқиндан таништиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Жумладан, шаҳар Кенгашидаги 77 сайлов участкаларида кўзатувчиларнинг руйхатини шакллантириш, уларни ўқитиш, сайловнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди. Бу борада партиямиз фаоллари ҳам белгилаб олинган режа асосида ишларни самарали ташкил этмоқдалар.

Тадбир давомида иштирокчилар номзоднинг сайловолди Дастуридаги йўналишлар билан яқиндан таништирилиб, уларни жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этиш ва номзодимизни қўллаб-қувватлашга чақирди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Бўлимлар