МИБ 8-март ҳалқаро хотин қизлар куни муносабати билан ходимларини табриклади

      Унда бошқарма бошлиғи, биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, тармоқ бошлиқлари ва барча ходимлар иштирок этди. 

      Бошқарма бошлиғи ўз нутқида барча хотин-қизларни чин дилдан табриклади ва байрам муносабати билан бошқарма, шаҳар ва туман бўлимларида сидқи дилдан хизмат ўтаётган 18 нафар ходимга “ташаккурнома” эълон қилинди.

   Ваҳоланки, аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги, баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади.

     Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.

    Мажбурий ижро бюроси органлари шахсий таркиби номидан юртимизда истиқомат қилаётган азиз оналаримиз, меҳрибон опаларимиз ва сингилларимизни кириб келган байрам билан яна бир бор табриклаймиз.

Бўлимлар