“Қорақалпоғистон” божхона постидан қиймати 112 миллион сўмдан кўпроқ заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб ўтишмоқчи бўлишди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан йўловчи поездларидаги божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.


“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўловчи поездида фуқаро Ю.С.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс вагон тўшагига ўраб яширган ҳолда 7 хил турдаги пневматик қуролларнинг 446 дона қисмларини мамлакатимизга олиб киришга уринганлиги аниқланди. Шунингдек, фуқаро С.Х. эса қиймати 112 миллион сўмдан кўпроқ 173 граммдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний равишда юртимизга олиб келаётган вақтида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Бўлимлар