Давран Қидирбаев: "Испаниялик талабалар учун ўзбекистонлик талабаларнинг чиқишлари "сюрприз" бўлган экан"

Яқинда Жанубий Кореянинг Ажу Университетида Ajou International Day – 2016 (“Халқаро Миллатлар куни – 2016”) танлови бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон номини ҳимоя қилган "Самарқанд" жамоаси асосий совринни қўлга киритди.

Дунёнинг 40 дан зийод давлатидан ташриф буюрган талабалар иштирок этган ушбу танлов икки қисмдан ташкил топди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/e64b18b9ddff650585211ef5871786cf.jpg


Биринчи босқич энг яхши миллий таомлар ва энг яхши декорацияга бағишланган бўлса, иккинчи босқичда эса миллий куй-қўшиқлар ва рақс намуналари намойиш этилди.

Биз танлов якунланганидан сўнг жамоаа сардори бўлган Давран Қидирбаевдан қисқача интервю олдик.

1. Даврон айни пайтда қаерда таҳсил оляпсиз?
- Ҳозирда Корея Республикасининг Ажоу Университетида (exchange program) асосида таҳсил оляпман.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/ea975cfa800d81fd0518955843ab95dc.jpg


2. Яқинда бўлиб ўтган фестивалда ўзбекистонлик талабалар биринчи ўринни эгаллашди. Шу ҳақда тўхталиб ўтсангиз
- Ушбу фестивал Ажоу университети томонидан ҳар йили ташкил қилиб борилади ва бу фестивалда exchange талабалар иштирок этишади. Бу галгиси "XXI - Ajou international Day" бўлиб, унда 40 дан ортиқ давлатлардан келган талабалар иштирок этишди. Шулар қаторида Ўзбекистонлик 10 та талаба ҳам қатнашди.

3. Фестивал ғолиби Ўзбекистон дейишганида нималарни ҳис қилдингиз
- Албатта, ғолиблик орқали нафақат Ажоу Университети тарихида, балки бошқа давлатлардан келган талабалар хотирасида Ўзбекистон ҳақида яна битта ёрқин ва унитилмас таасурот қилдирганимиздан мамнун бўлдик.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/ccd37244e087e49ab175ffdd0b4198e5.jpeg


4. Ўзбекистонлик талабларнинг ғолиб чиқишганига бошқалар қандай фикр билдиришди?
- Жамоамизнинг ғалабаси ҳамма томошабинлар ва жамоалар томонидан жуда яхши кутиб олинди. Испаниялик талабаларнинг сўзларига қараганда, бизларнинг чиқишларимиз улар учун "сюрприз" бўлган экан. Бошловчилар эса "Самарқанд" жамоаси саҳнамизни титратиб юборишди дея айтиб ўтишди.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Бўлимлар