Тошкентдан талабалар боғ яратиш учун Оролбўйига келяпти

Тошкентдан талабалар боғ яратиш учун Оролбўйига келяпти

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари Оролбўйи ҳудудида ана шундай мўъжаз боғ яратишни астойдил мақсад қилдилар. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари, Қорақалпоғистон давлат университетида таҳсил олаётган йигит-қизлар билан ҳамкорликда бошланган лойиҳа "Орол ва ёшлар" шиори остида ўтказилиб, унинг доирасида "Ташаббускор талаба-ёшлар ўқув-илмий экспедицияси" ташкил этилди. 

Тошкентдаги Жанубий темир йўл вокзалидан мазкур экспедиция аъзолари Қорақалпоғистон Республикасига йўлга чиқишган. Мазкур экспедициядан кўзланган асосий мақсад бўлғуси эколог, тупроқшунос ва биологлар иштирокида Мўйноқ туманидаги Бўзатов овул фуқаролар йиғини Шағрли овули ҳудудидаги 2 гектар ерда Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув-илмий майдончасини ташкил этишдир. 

Бу мазкур ҳудудда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, Оролбўйи тупроғи, ўсимликлари, суви, унинг таркиби, хусусиятларини пухта ўрганишга асос яратади. 
 Эслатиб ўтамиз, талабалар Қўнғирот туманидаги темир йўл вокзалига соат 12:00 да келишади.

Бўлимлар