Хўжайлида Давлат хизматлари маркази сайёр қабул ўтказди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги "Сарышунгул" ОФЙда Агентликнинг Республика бошқармаси ташаббуси билан туман Давлат хизматлари маркази, туман ҳокимлиги,  тумани ФҲДЁ бўлими, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимлари иштирокида "сайёр давлат хизматлари" ташкил қилинди. Бу ҳақда Давлат хизматлари маркази Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ўша куни 100 дан ортиқ давлат хизматлари худуд аҳолисига жойида кўрсатилган.
Шундан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида 34 та ўз бошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш учун аризалар қабул қилиб олинган.


Шунингдек, 6 та ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги қарорлар топширилди. 

  Шу билан бирга фуқароларнинг саволлари бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилиб,  мурожаатлари қабул қилинди.

Бўлимлар