Амударё асаларичилик сирларига бағишлан маҳорат дарси бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан Амударё туманидаги “Еркин Расулов асалчи" фермер хўжалигида “Асаларичилик сирлари" мавзуида кўргазмали маҳорат дарси ташкил этилди.

Маҳорат дарсида Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи А.Алланиязов, Қорақалпоғистон Республикаси асаларичилик уюшмаси раиси Э.Расулов, “Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси Амударё тумани филиали бош мутахассиси М.Раджаповлар ва асаларичиликка қизиқувчи ёшлар иштирок этди.

Шу куни соҳа мутахассислари томонидан асаларичилик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган ёшларга амалий ва назарий билимлар берилиб, асал етиштириш усуллари, асалариларни боқиш ва соф асал етиштириш, уларга жой танлаш ва соҳага тегишли бўлган кўплаб маʼлумотлар кўргазмали тарзда тушунтирилди. Соҳани тарғиб қилувчи роликлар қўйиб берилди ва буклетлар тарқатилди.

 

Тадбир сўнгида 13 нафар ишсиз ёш, 16 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчилари асаларичилик билан шуғулланиш истагини билдирди. Улар ўз ишларини бошлаши ва асаларичиликни ўрганиши учун “Еркин Расулов асалчи"фермер хўжалигига бириктирилди.

 

Бўлимлар