Қорақалпоғистонда марказий кўчаларига Наримон Умаров номзодини тарғиб қилувчи 54 та махсус баннерлар ўрнатилди

Сайлов кампаниясининг ҳозирги босқичида барча жойлардаги каби Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши сайлов штабида ҳам иш қизғин. Ундаги ҳар бир аъзо сайлов кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказишда асосий таянч тузилма штаб эканлигини ҳис қилган ҳолда белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга оширишга ҳаракат қилмоқдалар.

Сайлов штабига партия номзодининг дастури, сайловга оид қонунлар  ва бошқа ҳуқуқий-сиёсий йўналишлар буйича мурожаат қилувчилар ҳар күни ташриф буюради.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича барча сайлов участкаларига кузатувчилар руйхати тўлиқ шакллантирилди. Барча шаҳар ва туманларнинг марказий кўчаларига партия номзодини тарғиб қилувчи 54 та махсус баннерлар ўрнатилди. Номзоднинг Қорақалпоғистон Республикаси буйича ишончли вакилининг шаҳар ва туманларда сайловчилар билан учрашувлари бошлаб юборилди.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, сайлов штаби сайловга оид барча ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланмалар, партия дастурий ғояларини ва Президентликка номзоднинг дастурини тарғиб қилувчи тарғибот материаллари ҳам замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган.

 

Шарипа Торешова,

 Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар