"Жаслиқ"даги мактаб ўқувчилари бир кунда бир нечта танлов ва семинарларда иштирок этишди 

15 март куни Қўнғирот туманинда жойлашган "Жаслиқ қўрғони" 7553-сонли ҳарбий бўлимида Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан бир қанча тадбирлар бўлиб ўтди.

Куннинг биринчи ярмида ҳудуддаги 57-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун шахмат-шашка, иншоолар танлови, "Ўзбекистон мени нигоҳимда" номли суратлар танлови ўтказилди.

Унда мактабдаги барча  ўқувчилар фаол иштирок этишиб, ғолиб ва совриндор бўлишди. 

Шунингдек, ушбу тадбирлардан кейин Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари "Муваффақиятга эришиш сирлари" мавсузида, Кенгашнинг бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўлими мудири Р. Ташимов "Ёшлар иттифоқи фаолияти" мавзусида, Кенгашнинг матбуот котиби Ш. Саидаҳмадов эса "Нотиқлик ва имижология" мавзуларида ўқувчиларга семинар-тренинг ўтишди.

 

Куннинг иккинчи ярмида ҳам бир қанча лойиҳалар амалга оширилди. Бу ҳақда кейинги мақоламизда билиб олишингиз мумкин.

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар