"Орол"нинг мавсумдаги энг сермаҳсул 5 тўпурари

Нукуснинг "Орол" жамоаси Биринчи лигада 71 та гол киритиб, энг кўп гол урган жамоалар орасида "Динамо"дан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Жамоанинг шунча голини 17 та футболчи киритди. Қуйида Нукусликларнинг мавсумдаги энг сермаҳсул 5 та тўпурари билан танишишингиз мумкин.

5. Шарияр Каримбоев - 5 гол
Шарияр мавсум давомида ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Шу тариқа у клубнинг мавсумдаги энг кўп гол урган футболчилари бешлигидан ўрин эгаллади.

3-4. Темур Турдиев - 6 гол
Биринчи лигада энг кўп гол урган мураббий Турдиевдир. Биласиз Темур "Орол"да ўйновчи-мураббий ҳисобланади. Ҳимоя чизиғида тўп сурган Турдиев 6 та голнинг 4 тасини 11 метрлик жарима зарбасидан амалгаа оширган.

3-4. Наврўзбек Алимов - 6 гол
Иккинчи даврада жамоагаа келиб қўшилган Наврўз дастлабки ўйинларда гол уришга анча қийналган бўлса ҳам, кейинчалик тўпурарлик қобилиятини намоён эта бошлади. Алимов мавсумни 6 та гол билан якунлади.

2. Ринаат Шилманов - 7 гол
Клубнинг иккинчи рақамли тўпурари Шилманов бўлди. Ринат мавсум давомида рақиблар посбонларини 7 марта ранжитишга муваффақ бўлди.

1. Наврўз Хаипов - 30
Наврўз Биринчи лига тўпурари бўлди. У мавсумда 30 та гол киритди. Шуларнинг 8 таси 11 метрлик жарима зарбалари наатижасидир. Хаипов чемпионатда 5 марта "хет-трик"ка эришиб, бу бораада ҳам рекордчи бўлди.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: KRuz.uz

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар