"Орол" А Про-лигада иштирок этишдан бош тортди

Қорақалпоғистоннинг "Орол" клуби  А Про-лигада эмас, B Про-лигада қатнашиш ниятида эканини маълум қилди. Нукусликлар жамоаси бу борада ПФЛга расмий мурожаат билан чиқишган

Айни пайтда давом этаётган ПФЛ кубоги-2019 мусобақаси ғолиби А Про-лига йўлланмасига эга бўлади. А Про-лигада бўш қолаётган "Орол" жамоасининг ўрни ҳам ПФЛ кубоги-2019 финалчиси билан тўлдириладиган бўлди. 

Шу боисдан эртага соат 11:00да ПФЛ кубоги ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, дейилган ПФЛ хабарида.

Бунгача "Машъал", "Нефтчи", "Шўртан", "Истиқлол", "Шердор", "Хоразм" клублари А Про-лигада иштирок этиши маълум бўлганди. Энди бу 6 жамоага ПФЛ кубоги финалчилари қўшилади.

ПФЛ кубоги-2019 финал учрашуви 22 март куни бўлиб ўтади.

Манба: tribuna.uz

 

Бўлимлар