“Алмата-Нукус” йўналишидаги вагонда олиб кирилаётган 53 млн. сўмлик буюмлар тўхтатиб қолинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

Жумладан, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Алмата-Нукус” йўналишида кириб келган поезд вагонларини божхона назоратидан ўтказиш давомида фуқаролар С.М., К.П., Т.О. ва М.С.лар умумий оғирлиги салкам 380 килограммни ташкил этувчи болалар бўтқаси, қандолатчилик маҳсулотлари, қуруқ сут, пишлоқ каби озиқ-овқат маҳсулотлари, 2182 дона гигиеник, косметика ва кир ювиш воситалари, 75 дона уй-рўзғор анжомлари, 124 дона мобил телефон аксессуарларини божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ушбу товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати салкам 53 миллион сўмни ташкил этди.

Давлат божхона қўмитаси хабарида айтилишича, ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

 

 

 

 

Бўлимлар