Қорақалпоқ давлат университетида "Риторика ва имижелогия" клуби очилди. Kлуб сизга нима беради?

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида "Риторика ва имижелогия" клуби очилди. 

Ушбу клубга бошловчилик, омма олдида чиқиш қилишга қийналувчи, одамлар билан муoмала қилиш, умуман, том маънода ўз имиджини яхши томонга ўзгартиришни хоҳловчилар боришлари мумкин. 

 Клуб Қорақалпоқ давлат университетининг "Ўзбек филологияси" факультетида ташкил қилинди. Шу йилнинг март ойидан бошлаб  университетнинг маънавият ва маърифат хонасида клуб семинар-тренинглари бўлиб ўтмоқда. 

Клуб дарслари ҳафтасига икки марта: маъруза ва амалий шаклда ўтказилади. Курс давомида фаол бўлганлар якуний дарсда тақдирланади (фахрий ёрлиқ; сертификат). 

Клуб аъзоси бўлганлар қуйидагиларга эга бўлиши мумкин: 

- нотиқлик маҳорати;
- шахсий имиж яратиш;
- муомала маданиятини юксалтириш;
- раҳбар, оратор, ўқитувчи, иш бошқарувчи имижини шакллантириш.


 
Таъкидлаш жоиз, ушбу клуб 3 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Бу яхшигина тажриба бор дегани! Шунчаки, "очко" олиш учун очилгани йўқ дегани! (Буни 3 йил қатнаб билганман.)

Ҳа, айтганча, машғулотларни ф.ф.н., доц. Фарҳод Бобожонов олиб боради. 

Шошилинг, клубга қабул жараёни фақат март ойида бўлади!

Қўшимча маълумотларни телеграм орқали @RitorikaKlubBot (устига босинг) дан сўраб  олишингиз ёки  
 Ritorika va imijologiya (устига босинг) телеграм каналидан олишингиз мумкин.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар