Элликқалъада 32 млн 606 минг сўмлик қонунбузарлик фош этилди

   Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбирлари ўтказилиб, истеъмолчилар томонидан энергия ресурслари ва ичимлик сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш аҳволи ўрганилди.

Ўтиказилган тадбир натижасида, электр энергияси тизимига ноқонуний уланиш ва фойдаланишда қўпол қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

   Жумладан, Бўстон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.К, ўз хонадонига бир қарашда кўзга илмайдиган даражада ишланган, яъни, уйнинг томидан траверсдан электр сими тортилиб, ноқонуний фойдаланиб ўтирганлиги ҳамда бунинг оқибатида таъминотчи корхона манфаатларига 32 млн. 606 минг сўмлик зарар етказган.

   Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан фуқорага барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушинтирилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддасининг 6 бўлимига асосан етказилган зарарни ихтиёрий  тўлаб бериш учун 30 кун муддат берилди.

МИБ ҚР бошқармаси Матбуот хизмати

 

     

Бўлимлар