Қорақалпоғистонда ҳоким туман сардорлари билан суҳбатлашди

17-март куни Қорақалпоқ ёш томошабинлар театрида “Енг намунали шаҳар ва туман сардорлар Кенгаши" танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди. Танловда 180 нафар сардорлар Кенгаши аʼзолари иштирок этиб, учта шарт асосида беллашди.

Yoshlar Axborot Agentligining rasmi.

Натижаларга кўра, Хўжайли тумани сардорлар Кенгаши 1-ўринни, Чимбой ҳамда Қўнғирот тумани сардорлар Кенгаши кейинги фахрли ўринларни эгаллади. Уларга Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг статуеткаси, махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Шунингдек, Кегайли ҳамда Амударё тумани сардорлар Кенгаши вакиллари фаоллиги учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Yoshlar Axborot Agentligining rasmi.

Yoshlar Axborot Agentligining rasmi.

- Танловга ҳар бир қатнашчи кучли тайёргарлик билан келган. Айниқса, Хўжайли тумани сардорлар Кенгашининг ўзгача, креатив саҳна намойишлари барча иштирокчиларга ўзгача завқ бағишлади. Қатнашчилар ҳар бир шартда юқори билим даражасини намойиш эта олдилар, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бошланғич ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Р.Ташимов.

Yoshlar Axborot Agentligining rasmi.

Yoshlar Axborot Agentligining rasmi.

Ғолибликни қўлга киритган Хўжайли тумани сардорлар Кенгаши вакиллари 18-март куни туман ҳокими қабулида бўлди. Ҳоким Ж.М.Ермашев уларга Республика босқичида омад тилади.

 

Бўлимлар