Мудофаа вазирлиги Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига кўра, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Фарҳоджон Набижонович Ортиқов лавозимидан озод этилиб, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Polkovnik Farhodjon Ortiqov

Унинг ўрнига округ қўшинлари қўмондони этиб Шарқий ҳарбий округига қарашли Ғурумсарой гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Дилшод Садуллоевич Чориев тайинланди.

Бўлимлар