“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси асосида Берунийда 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Беруний туман филиали томонидан бугунги кунга қадар 9 нафар ёшларнинг истиқболли лойиҳа ва бизнес ташаббусларига 906 млн сўм кредит маблағлари ажратилган бўлиб, 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Базарбаева Гулхумор ёшлигидан миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотларини тайёрлашга бўлган қизиқиши туфайли касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаган. “Ширин қўллари” билан тайёрлаган пишириқ ва ширинликлари орқали дастлаб оила аъзоларининг, кейинчалик қўни-қўшнилар ҳамда дугоналарининг олқишига сазовар бўлган Гулхумор ўзининг бизнес ғоясини амалга оширишни орзу қиларди. Унинг орзусидаги бизнес ташаббуси “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан ҳақиқатга айлантирилди. Ёш тадбиркорнинг манзилли рўйхатдаги – миллий ширинликлар ишлаб чиқариш лойиҳасига 2018 йил декабр ойида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Беруний туман филиали томонидан ускуналар харид қилиш учун 70 млн сўм миқдорда 7 фоиздан имтиёзли кредит ажратилди.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаганига икки ой бўлган Базарбаева Гулхумор бугунги кунда “SARVINOZ DIL” МЧЖ раҳбари, 3 та янги иш ўрни яратган тадбиркорга айланди. Туманда турли хил ассортиментдаги сифатли пишириқлари билан ўз мизожларига эга бўлиб бораётган ёш ташаббускор раҳбар буюртмаларнинг кўпайишига ҳисобига яна янги ишчи ўринлар яратилиш режалаштирмоқда.

“Yoshlar – kelajagimiz” Беруний туман филиали бош мутахассиси          Т.Матякупов.

Бўлимлар