Нукусдаги биринчи гипермаркет -“Mega Nukus” қачон очилади?

Эртага “Меga Nukus” эшиклари халққа очилади, деб хабар бермоқда мазкур мажмуа раҳбари Аллаяр Алишеров. Нукус шаҳридаги биринчи гипермаркет 5 қаватдан иборат. У ерга Хитойнинг Гуанжоу шаҳридан зарур техник жиҳоз ва асбоб-ускуналар келтирилиб ўрнатилган. Гипермаркетнинг 1-қаватида озиқ- овқат маҳсулотлари сотилади, 2-3-4-қаватлардан кийимлар жой олган. 5-қаватда болалар майдончаси ва овыатланиш ўринлари қуриб битказилди. Яқин кунларда бу ерда хар бир қаватида 65 та дўкон халққа хизмат кўрсатади. 
Маълумот учун, яқинда “Меga Nukus” қошида 12 метрлик Янги йил арчаси ўрнатилган эди.

Бўлимлар