Тўрткўлда кам таъминланган оилаларга 50 млн сўмлик мевали дарахт кўчатлари тарқатилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  17 январь куни “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига бириктирилган экин ерларидан самарали фойдаланиш, уларга мевали дарахт кўчатлари, уруғлик материалларини тизимли етказиб бериш ва маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш тўғрисида”ги ўтказилган йиғилиш баёнининг 3-иловасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, туман молия, ғазначилик ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қўшма буйруғи  асосида  махсус ишчи гуруҳ тузилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Ушбу ишчи гуруҳ томонидан туман ҳудудида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари томонидан рўйхатга олинган кам таъминланган оилалар ўзларининг шахсий томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва мевали дарахт кўчатларини экиш учун 2307 нафар кам таъминланган оилаларга 11535та, жами 50 млн сўмлик  мевали дарахт кўчатлари тарқатиб берилди.

Бўлимлар