Ички ишлар вазирлигининг 300 нафардан зиёд ходимлари Мўйноқдаги хашарда иштирок этди

Бугунги кунда Республикамизнинг Мўйноқ туманида катта бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Янгидан қурилаётган иморатлар туман кўркига кўрк бағишламоқда. Туманда жорий йилнинг 22 март куни хашар ўтказилди. Бу ҳақда makan.uz ёзмоқда. Ободонлаштириш ишларида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳам фаол иштирок этди. Вазирликнинг 300 нафардан ортиқ ходимлари туманда ўтказилган ободонлаштириш ишларида иштирок этиб, эзгу ишга ўз хисссаларини қўшишди. Шунингдек, туман ҳудудида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини ёқотган ёлғиз бошли инсонларнинг ҳолидан хабар олиб, уй атрофларини кўкламзорлаштириш ишларини олиб боришди. Қўйида ана шу тадбирлардан олинган фотолавҳа билан танишишингиз мумкин.

Бўлимлар